Янгиликлар

30.05.2017

«G’ALLA-ALTEG» АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

«G’ALLA-ALTEG» АЖ

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

«G’ALLA-ALTEG» АЖда Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш якуни бўйича:

  • Баҳолаш “Қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийси” Давлат корхонаси томонидан Давлат Рақобат Қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан 2016 йил 25 июлда тасдиқланган саволномага асосан ҳамда Марказий депозитарий томонидан ишлаб чиқилган “Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни ўтказиш” Методикасига асосан ўтказилди. Баҳолаш натижаси бўйича 2017 йил 14 апрелдаги 13-15/1оц сонли хулоса ва ҳисобот берилди.

Баҳолаш натижасига кўра юқорида айтиб ўтилган Саволнома бўйича «G’ALLA-ALTEG» АЖ корпоратив бошқарув тизимига 418 балл берилган ва Марказий депозитарийнинг якуний хулосасига мувофиқ «G’ALLA-ALTEG» АЖ корпоратив бошқарув тизими даражаси қониқарли деб этироф этилган.

Э Ъ Л О Н :

Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан

(риоя қил ёки тушунтир)

«G’ALLA-ALTEG» АЖ акциядорларнинг 2016 йил 8 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига асосан Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилишининг баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинганлиги муносабати билан акциядорлар томонидан «G’ALLA-ALTEG» АЖ  Кузатув Кенгаши таркибига мустақил аъзолар номзоди киритилган. Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан акциядорлик жамиятларида самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритилиши белгиланган.

Акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича ўтказилган йиғилишда Кузатув Кенгаши аъзолигига берилган номзодларни сайлашда Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунинг 76-моддасида белгиланган тартиб бўйича, яъни кумулятив тарзда овоз берилди. Овоз бериш натижаларига кўра Кузатув Кенгаши таркибига мустақил аъзо сайланмади.

 

 

30.04.2017

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши - 01.05.2017 й

«G’alla-Alteg» АЖ  акциядорлари диққатига!

«G’alla-Alteg» АЖ  2017 йил 17 май  куни соат 10.00 да Тошкент шахри, Элбек  кучаси 37 уйда, корхонанинг мажлислар залида акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Йиғилиш қатнашчилари соат 9.00 дан 9.50 гача рўйхатдан ўтиши сўралади.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақидаги хабар қилиш реестри  2017 йил  17 апрел холатига,  навбатдаги умумий йиғилишида  акциядорларнинг иштирок этиш реестри  2017 йил 11 май холатига кўра шакллантирилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишига паспорт ёки шахсни тасдиқловчи хужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт

Умумий  йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан қуйидаги манзил бўйича Жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Жамият манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 37-уй.

Тел. 289-58-90.  ич.тел.-114. Электрон почта манзили  gallaalteg@mail.ru , веб сайт www.gallaalteg.uz

 

Навбатдаги умумий йиғилиш  кун тартибига киритилган масалалар:

1. Умумий йиғилиш ишчи органи таркибини сайлаш.

2. Саноқ комиссияси  аъзолари сони ва таркибини сайлаш.

3. Умумий йигилиш кун тартибини тасдиклаш

4. Умумий йигилиш иш регламентини тасдиклаш

5. Жамият Бошқарувининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти ва бизнес-режанинг бажарилиши бўйича хисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2016 йилдаги корпоратив бошқарув тизимини бахолаш юзасидан мустақил ташкилотнинг хулосасини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2016 йил натижалари бўйича фойда тақсимоти, дивиденд миқдори ва тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида.

11. Жамият Кузатув Кенгашининг 2016 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.

12. АЖ Бошкарув раиси ва аъзолари билан тузилган мехнат шартномасини 1 йилга узайтириш тўғрисида.

13. Жамият тафтишчисини сайлаш.

14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.

15. 2017 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш.

16. 2016 йил якуни бўйича Кузатув Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини мукофотлаш.

 

Баланс ва молиявий кўрсаткичларни  тўлиқ тавсилотлари билан «G’alla-Alteg» АЖнинг расмий веб-сайтида (www.gallaalteg.uz) танишишингиз мумкин.

Жамият Кузатув кенгаши.

01.05.2017й.

 

07.08.2016

"G'ALLA-ALTEG" aksiyadorlik jamiyati tomonidan Korporativ boshqaruv kodeksi tavsiyalarini o'z faoliyatiga qabul qilinganligi to'g'risida

"G'ALLA-ALTEG" AJ shuni ma'lum qiladiki, aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yig'ilishining 2016 yil 8 avgustdagi 2-sonli qarori bilan jamiyat tomonidan 8 avgust 2016 yildan boshlab Aksiyadorlik jamiyatlari faoliyatining samaradorligini oshirish va korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish komissiyasi yig'ilishining 31 dekabr 2015 yil № 9 bayonnomasi bilan tasdiqlangan Korporativ boshqaruv kodeksiga rioya qilish majburiyati qabul qilindi.