Ишонч тел.: 71-289-62-16

Эълонлар

17.03.2020

"Galla-Alteg" AJ акциядорлари диққатига!

"Galla-Alteg" AJ Сизга шуни маълум қиладики, “Биржа” газетасининг 2020 йил 07-мартдаги 26 (2653) –сонида кун тартибидаги техник хато сабабли кун тартибидаги 17-сон қуйидагича ўқилади:

17. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

11.03.2020

«Galla-Alteg» АЖ акциядорлари диққатига!

«Galla-Alteg» акциядорлик жамияти Сизга 2020 йил 30 март куни соат 10-00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида  маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши Тошкент шахар, Элбек кўчаси 37 да «Galla-Alteg» АЖнинг мажлислар залида бўлиб ўтади. 

(тел. 71. 289-41-91, ич.тел.114)
Электрон почта (gallaalteg@mail.ru)
Веб сайт (www. gallaalteg.uz).

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 30 март куни соат соат 9-30 минутда бошланиб соат 10-00 гача давом этади.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини тузиш санаси 2020 йил 5 март холатига, умуммий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи акциядорлар рўйхати 2020 йил 24 март ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади. 

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан «Galla-Alteg» АЖ да танишишингиз мумкин. 

 

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини

маълум қиламиз:

1. Умумий йиғилиш ишчи органи таркибини сайлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини сайлаш.
3. Умумий йигилиш кун тартибини тасдиклаш.
4. Умумий йигилиш иш регламентини тасдиклаш.
5. Жамият Бошқарувининг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти ва Бизнес-режанинг бажарилиши бўйича хисоботини, ҳамда ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш,саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш юзасидан, ҳамда жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган холда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида аудиторлик ташкилотининг хулосасини тасдиқлаш.
9. Жамиятнинг 2019 йилдаги корпоратив бошқарув тизимини бахолаш юзасидан мустақил ташкилотнинг хулосасини тасдиқлаш.
10. Жамиятнинг 2019 йил натижалари бўйича фойда тақсимоти, дивиденд миқдори ва тўлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида.
11. Жамият Кузатув Кенгашининг 2019 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
12. АЖ Бошкарув раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномасини 1 йилга узайтириш тўғрисида.
13. Жамиятнинг тафтиш комиссиясини сайлаш.
14. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
15. 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдори чегарасини белгилаш.
16. 2019 йил якуни бўйича Кузатув Кенгаши ва жамият тафтиш комиссияси аъзоларини мукофотлаш.

 

 

05.02.2020

«Galla-Alteg» АЖ акциядорлари диққатига!

«Galla-Alteg» акциядорлик жамияти Сизга 2020 йил 24 феврал куни соат 10-00 да акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шахар, Элбек кўчаси 37 да «Galla-Alteg» АЖнинг мажлислар залида бўлиб ўтади. (тел. 71. 289-41-91, ич.тел.114)
Электрон почта: (gallaalteg@mail.ru)
Веб сайт (www. gallaalteg.uz).

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 24 феврал куни соат соат 9-30 минутда бошланиб соат 10-00 гача давом этади.
Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш учун акциядорлар реестрини тузиш санаси 2020 йил 31 январ холатига, умуммий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи акциядорлар рўйхати 2020 йил 19 феврал ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан «Galla-Alteg» АЖ да танишишингиз мумкин. Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:
1. Умумий йиғилиш ишчи органи таркибини сайлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини сайлаш.
3. Умумий йигилиш кун тартибини тасдиклаш
4. Умумий йигилиш иш регламентини тасдиклаш
5. « Galla-Alteg » АЖ томонидан йирик битим тузиш тўғрисида.